Франциянинг жанубида юз берган тошқинда ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Кутилмаганда юзага келган тошқин Франция жанубини қоплаб олган. Оқибатда камида 13 киши ҳалок бўлган, тўққизта ўлим ҳолати битта шаҳарда қайд этилган. Бундан ташқари табиий офат оқибатида беш киши жароҳатланган.
Франция жанубидаги Од дарёси 1891 йилдан кейинги энг юқори даражасига кўтарилган. Йўлларнинг бир қисми ҳозирча фойдаланишга яроқсиз. Барча мактаблар, коллежлар ва олий ўқув юртлари 15 октябрь куни ишламаган, тахминан саккиз мингта уй электр энергиясидан узилиб қолган.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, тошқинларнинг юқори даражаси тўртта жанубий департаментда сақланиб қолмоқда.
Изоҳ (0)