Буюк Британияда 12 октябрь куни йил давомидаги иккинчи, «дабдабали қироллик тўйи» бўлиб ўтди, деб хабар беради Sputnik.
Қиролича Елизавета II нинг набираси, 28 ёшли малика Евгения етти йиллик муносабатлардан сўнг баронет Жек Бруксбенкка турмушга чиқди.
Ёшлар тўйларини баҳорда ўтказиши керак эди, бироқ шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўйи туфайли тантанали маросим кечиктирилган эди.
Никоҳ маросими Виндзор қасридаги Георгий ибодатхонасида ўтказилди. Тўйга таклиф қилинган 800 нафар қиролича Елизавета II бошчилигидаги қироллик оиласи аъзоларидан ташқари машҳурлардан Дэвид ва Виктория Бекхэмлар, Жорж Клуни ва рафиқаси Амал, хонанда Робби Уильямс рафиқаси билан, актриса Деми Мур ҳам бор эди.
Изоҳ (0)