Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 9200 АҚШ долларини қонунга хилоф равишда сотаётган фуқаро С.А. қўлга олинган. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Ширин Норматованинг маълум қилишича, 1995 йилда Самарқанд туманида туғилган, мазкур туманнинг Қумтепа маҳалласида яшовчи С.А. Самарқанд шаҳри «Шодиёна» савдо мажмуаси ҳудудида фуқаро А.Р.га ҳар бир АҚШ долларини 7 900 сўмдан ҳисоблаб, 9 200 АҚШ долларини 72 680 000 сўмга сотган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган. Тезкор тадбир давомида С.А.дан жами 72 680.000 сўм пуллар далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)