• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда Президент фармони ижросини таъминлашга давлат идоралари панжа орасидан қараб келмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони асосида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки рухсатнома олмай қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш давлат хизматлари марказлари ва кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш туман (шаҳар) комиссиялари томонидан амалга оширилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Афсуски, Самарқанд вилоятида мазкур йўналиш бўйича айнан комиссия аъзолари мукаммал ва сифатли фаолият кўрсатмаяпти. Айримларида ҳатто ўзаро ҳужжат алмашинуви йўлга қўйилмаган. Оқибатда мурожаатлар жавобсиз қолиб, ижро интизоми бузилмоқда. Бу эса фуқароларнинг қабул қилинган фармон ва қарорларга нисбатан ишончсизлигига олиб келмоқда, дейди «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.

    Мазкур акция эълон қилинидан буён бугунги кунга қадар Самарқанд вилояти туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига жами 4224 та мурожаат келиб тушган. Шулардан бор йўғи 511 тасига мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан қарор чиқарилган. Жумладан, Самарқанд шаҳрида 79 та, Оқдарё туманида 172 та, Пастдарғом туманида 10 та, Пахтачи туманида 22 та, Ургут туманида 30 та, Иштихон туманида 28 та, Нарпай туманида 5 та, Жомбой туманида 33 та, Нуробод туманида 38 та, Каттақўрғон шаҳрида 25 та, Қўшработ туманида 25 та, Тайлоқ туманида 1 та, Самарқанд туманида 12 та, Каттақўрғон туманида 3 та, Паяриқ туманида 5 та ва Булунғур туманида 23 та мурожаат ижобий ҳал қилинган.

    Мурожаатларнинг 585 таси рад этилган бўлиб, аксарият мурожаатларнинг ижро муддатлари бузилган. Бу эса ушбу жараённиг энг оғриқли нуқтаси ҳисобланади.

    «Ўтказилган ўрганишлар ҳамда «Кадастр 2.0» тизимидан олинган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, умумдавлат акцияси доирасида ташкил этилган комиссия ишчи органига комиссия аъзолари томонидан кўчмас мулк объекти бўйича ўз хулосаларини белгиланган муддат мобайнида тақдим қилмай, қатор қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйиб келинмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси 727 та, Ургут туман ДСИ 76 та, Каттақўрғон туман ДСИ 36 та, Оқдарё туман ДСИ 35та, Нарпай туман ДСИ 9 та, Пахтачи туман ДСИ 25 та, Каттақўрғон шаҳар ДСИ 15 та, Тайлоқ туман ДСИ7 та ҳолатда қонун бузилишига йўл қўйган», — дейди Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ходими А.Пиримов.

    Умумдавлат акцияси доирасида қатор қонун бузилиши ҳолатларига, мурожатларнинг ижро муддатини бузилишига йўл қўйишлик, ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ ижро этмаслик, асоссиз равишда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларига риоя этмаслик ҳолатлари вилоят Ички ишлар бошқармасининг туман ва шаҳар бўлимлари ҳам борлиги масаланинг нечоғлик оғриқли эканлигидан далолатдир.

    Хусусан, биргина Самарқанд шаҳар ИИБ 116 та, Каттақўрғон шаҳар ИИБ 62 та, вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси 33 та, Паяриқ туман ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси 64 та, Ургут уман ИИБ 84 та ва туман ИИБ ЁХБ 64 та, Каттақўрғон туман ИИБ 33 та, Пастдарғом туман ИИБ ЁХБ 12 та, Оқдарё туман ИИБ 61 та, Тайлоқ туман ИИБ 30 та ва туман ИИБ ЁХБ 3 та, Нарпай туман ИИБ 42 та, Пахтачи туман ИИБ 72 та мурожаатга эътиборсиз қараб келган.

    Шунингдек, Самарқанд шаҳар Архитектура бошқармаси 235 та, Каттақўрғон шаҳар архитектура бошқармаси 24 та, Паяриқ туман Архитектура бошқармаси 43 та, Каттақўрғон туман ДСЭНМ 23 та, Ургут туман ДСЭНМ 51 та, Нарпай туман ДСЭНМ 60 та, Паяриқ туман ДСЭНМ 64 та, Пастдарғом туман ДСЭНМ 19 та Пахтачи туман ДСЭНМ 30 та, Ургут туман Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш инспекцияси 78 та, Паяриқ туман Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш инспекцияси 82 та, Оқдарё туман Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш инспекцияси 35 та ҳолат қайд этилган.

    «Бугунги кунда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган 15 нафар комиссия аъзолари ва уларнинг масъул ходимлари маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу борадаги ишлар бошқарма томонидан мунтазам равишда амалга оширилиб борилмоқда. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, токи қуйи тизимдаги масъул идоралар қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб ижросини сифатли қилиб таъминламас экан бу ҳужжатлар шунчаки қоғозда қолиб кетаверади», — дейди Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ходими А.Пиримов.

    16.10.2018, 14:29   Изоҳ (0)   26486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Константин Акулов Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи бош директори этиб тайинланди

    16.10.2018, 14:14

    Самарқандда қўлбола ускунадан ноқонуний тарзда пахта ишлаб чиқараётган фуқаро 10 суткага қамалди

    16.10.2018, 13:59

    Қува тумани ҳокимининг ўринбосари ва кадастр бўлими мутахассиси 1000 доллар пора билан ушланди

    16.10.2018, 13:46

    Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги Темирйўл полицияси академияси делегацияси Тошкентга келди

    16.10.2018, 13:33

    Чироқчида ўз қишлоқдоши уйига босқинчиликка кирган фуқароларга суд ҳукми ўқилди

    16.10.2018, 12:15

    Солиқ соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди

    16.10.2018, 11:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.