Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандда 16—18 октябрь кунлари «Орол денгизи ҳавзасида мустаҳкам бошқарув ва ижтимоий барқарорликка эришиш учун инновацион ёндашувлар» мавзусида халқаро форум ўтказилади, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуой хизмати

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуой хизмати

Унда Озарбайжон, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, БАА ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этади.

Орол денгизи муаммосидан азият чеккан давлатлардан бири Ўзбекистон эканлиги боис мамлакатнинг Инновацион ривожланиш вазирлиги, Шўрхок тупроқли ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги халқаро маркази (ICBA), Самарқанд давлат университети томонидан Орол денгизи ҳавзасида мустаҳкам бошқарув ва ижтимоий барқарорликка эришиш учун инновацион ёндашувларни муҳокама қилиш мақсадида халқаро форум ташкил этилади.

Форум иштирокчилари ҳудудда яшовчи аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш, аҳоли даромадини ошириш мақсадида инновацион ғоялар, илмий изланишлар, янги технологиялар ва сиёсий чораларни татбиқ этиш бўйича фикр алмашадилар, тажрибалари билан ўртоқлашадилар. Улар, шунингдек, сув ресурсларини комплекс бошқариш ва маълумотлар алмашиш, сув ва тупроқни шўрсизлантириш ва тозалаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқадилар.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ўқувчиларга қўл кўтарган ўқитувчи видеосини тарқатмаслик учун 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Шоу-бизнес
“Кимдир мени йўқ қилмоқчи, аммо буни уддалай олмаяпти”. Муяссар Раззоқова 6 йилдан бери “запрет”да эканлиги ҳамда Ўзбекистондан кетиш истаги ҳақида
Меҳридарё
“Ҳокимиятга ўзимни ўлдираман деб бензин кўтариб бордим, дардимни эшитишмади” (видео)