Президент фармони билан 1 ноябрдан Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилган эди. Шундан сўнг интернет нашрларида ОТМларда контракт нархлари ҳам ошгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ўзбекистон ОТМларида тўлов-шартнома нархлари оширилгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади, дея хабар берди Uz24.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 сентябрдан амалдаги тўлов-контракт қийматлари миқдорлари ўртача 18,5 фоизга ёки таълим йўналишларига қараб 12,3 фоиздан 24,7 фоизгача оширилганди. 2018—2019-ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 31 октябрига, иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун эса тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддатини жорий йилнинг 15 ноябрига қадар узайтирилди.
Изоҳ (0)