12 октябрь куни соат тахминан 17:50 атрофида Навоий кўчасининг Hyatt Regency меҳмонхонаси олдидан ўтган қисмида 155-йўналиш (Чорсу—Янгиобод) бўйлаб ҳаракатланувчи Isuzu автобуси кўчани ёритувчи бетон устунга урилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Автобус ҳайдовчиси 34 ёшли Сарвар М.нинг сўзларига кўра, у олдидан кетаётган ва светофорнинг тақиқловчи чироғига бирдан тўхтаган машина билан тўқнашув юз беришининг олдини олиш мақсадида рулни буриб юборган.
Ҳайдовчининг қўшимча қилишича, воқеа юз берган вақтда автобус салонида 10—12 йўловчи бўлган. Уларнинг беш нафари енгил тан жароҳатларини олган ва саломатлигини текшириш учун шифохонага олиб борилган.
Изоҳ (0)