2018 йилда Россиянинг «Рудгормаш» компанияси Ўзбекистон олтин қазиб чиқариш саноати учун ускуна етказиб бериш бўйича катта буюртмани бажармоқда. Бу ҳақда компанияси президенти Анатолий Чекменевга таяниб, Spot хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу битим 1 миллиард рублдан зиёдга тушган (15 миллион доллардан ортиқ).
«Ушбу шартнома бўйича биз бурғилаш станоклари ва улар учун эҳтиёт қисмларини етказиб бердик. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Маълум бўлишича, у ерда (Ўзбекистонда) янги олтин конлари қазилмоқда, у жойларга техника керак бўлади», — деди Чекменев.
Россия компанияси раҳбари Ўзбекистон келаси йил ҳам тахминан шунча ҳажмда ускуналар буюртма қилишига умид билдирди.
Изоҳ (0)