Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ботиржон Асадов бугун, 11 октябрь куни президент Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширади. Бу ҳақда Россия раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.
Ёрлиқларни топшириш маросими Катта Кремль саройида бўлиб ўтади.
Асадовдан ташқари Россия президенти яна 22 давлат элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олади. Улар орасида Ҳиндистон, Испания, Чехия, Эстония, Болгария, Норвегия, Венгрия, Дания ва бошқа мамлакатлар вакиллари бор.
Изоҳ (0)