Наманган шаҳри марказидаги Марғилон кўчасининг узунлиги 3,5 километр бўлиб, ушбу йўл вилоятни қўшни Фарғона билан боғлайди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур ҳудуд «Бузилиш рўйхати (снос)га киритилган» баҳонаси билан ярим асрдан зиёд вақтдан буён таъмирланмаган. Йўлнинг ўнқир-чўнқирлиги автомобиллар қатнови учун жуда ноқулай.
Табиийки, бундай носозлик ҳаракат хавфсизлигига ҳам салбий таъсир ўтказмоқда. Раҳбарлар эса «Кўча бузилиб кенгайтирилади, шу боис таъмирлай олмаймиз», деган бир хил жавобдан нарига ўтмайди.
Мана, ёғин-сочинли кунлар ҳам бошланди. Демак, транспорт воситалари ҳаракатида муаммолар янада кўпаяди.
Хўш, йўлни таъмирлаш шунчалар қийинми? Ҳайдовчи ва йўловчилар яна қанча вақт сабр қилиши керак?
Изоҳ (0)