Ижтимоий тармоқларда Тошкентда пиёда қизнинг устига бостириб борган Lacetti иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видеоёзув тарқалди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.
22 ёшли Машҳура Х. тирик, дейилади хабарда. Жабрланувчи 16-шаҳар клиник касалхонасига етказилган. «Газета.uz» ёзишича, қиз комага тушиб қолган.
Ҳайдовчи — 22 ёшли Отабек А. қўлга олинган.
Айни пайтда воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)