Ўзбекистон Марказий банки валюталарнинг 9 октябрдан бошлаб амал қиладиган янги курсларини эълон қилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Доллар кетма-кет тўққизинчи ҳафта ижобий динамикани намойиш қилмоқда. Аммо бу сафар у бор-йўғи 1 сўм 42 тийинга ўсди. Эртанги кундан бошлаб 1 доллар 8181 сўм 8 тийин бўлади.
Евро бу ҳафта пасайишда давом этмоқда. Европа валютаси энди 41 сўм 71 тийинга пасайиб, 9427 сўм 6 тийингача тушди.
Россия рубли ҳам пастга ҳаракатланишни бошлади. Унинг нархи 3 сўм 11 тийинга пасайиб, 122 сўм 73 тийинга тушди.
Изоҳ (0)