Тошкентда Шайхонтоҳур туманида яшовчи муқаддам судланган Б.Х. Чилонзор 6-даҳа ҳудудида жойлашган мактаб ўқитувчиси Р.Э. исмли аёлга тегишли сумкани ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Сумка ичида 150 минг сўм ва 2 000 АҚШ доллари бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида Б.Х. қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)