Жорий йил 5 октябрь куни соат 11:15 атрофида Москва шаҳридаги «Снегири» турар жойи қурилиш жараёнида 7 қаватли бино баландлигида ўрнатилган ҳавоза қулаб тушди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида 8 киши жабрланди. ФВВ, ИИВ, ТИВ билан олиб борилган тадбирлар натижасида жабрланганларнинг шахсига аниқлик киритилди.
Дастлабки маълумотларга асосан уларнинг 2 нафари Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди:
- Пўлатов Нурали Жуманазарович. 1979 йилда туғилган, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида истиқомат қилади.
- Бўриев Малик Умбарович. 1984 йилда туғилган, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида истиқомат қилади.
Изоҳ (0)