Давлат умумий ўрта таълим мактабларида бепул ва пуллик асосда ташкил этиладиган хизматлар рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарор лойиҳасида давлат умумий ўрта таълим мактабларида (давлат таъминоти асосида) бепул ва пуллик ташкил этиладиган хизматлар рўйхати тасдиқлаш назарда тутилган.
Бепул амалга ошириладиган хизматларга
- дарсларни яхши ўзлаштира олмаган ўқувчилар билан қўшимча ишлаш;
- мактабнинг кутубхона фондидан фойдаланиш;
- йиллик тиббий кўрикдан ўтиш ва
- бошқа хизматларни киритиш кўзда тутилган.
Шунингдек, рўйхатда умумий ўрта таълим мактабининг узайтирилган кун гуруҳларида белгиланган тўлов асосида таълим-тарбия олиш; умумий ўрта таълим мактабининг асосий фаолияти ҳисобланмайдиган таълим-тарбия хизматларидан фойдаланиш (жумладан, ҳунар ўргатувчи ва спорт тўгараклар, қизиқишлар бўйича тўгараклар, якшанбалик мактаблар ва бошқа) ҳам бор.
Қарор лойиҳаси жорий йил 20 октябргача муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)