Ой юзасидаги иккита кратер Ернинг табиий йўлдошини биринчи марта айланиб чиққан «Аполлон-8» космик кемаси экипажи шарафига расман номланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ойнинг расмий харитасида иккита янги ном — Андерс «Ери шарқи» ва «Уйга йўл-8» кратерлари пайдо бўлди. Улар «Аполлон-8» билан бевосита боғлиқ бўлган Пастер G кратери яқинида жойлашган.
«Аполлон» дастури инсоният тарихидаги энг кенг қамровли ва қиммат космик лойиҳалардан бири бўлган. 1968 йил декабрь ойидан 1972 йил декабрь ойигача бўлган даврда Ойга 11 та экипаж жўнатилган. Улардан олтитаси Ернинг табиий йўлдош юзасига қўнишни амалга оширган ва беқиёс тажрибалар ўтказган.
Изоҳ (0)