Кантон ярмаркаси ҳамда Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолади, деб ёзади «Podrobno.uz».
«Ҳужжат тадбиркорларимиз учун Кантон ярмаркасига ташриф буюрган вақтда уларни кутиб олиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳамроҳлик қилиш ва музокараларни ташкил қилишда қўшимча имтиёзлар ва шароитларни ўз ичига олади. Ярмарка раҳбарияти бизнинг тадбиркорларимизга алоҳида эътибор қаратаётгани ва уларнинг Хитойга сафари максимал даражада қулай бўлиши учун қўлидан келганича ҳаракат қилишини кўриш жуда қувончли», — деди ХБTA Кузатув кенгаши раиси Ҳикмат Абдураҳмонов.
China Import and Export Fair, яъни Кантон кўргазмаси – дунёдаги энг йирик бизнес майдони ҳисобланиб, бугунги кунда халқаро даражадаги энг таниқли ва нуфузли кўргазмаларидан бири ҳисобланади.
Ушбу умумжаҳон тадбирда 100 дан ортиқ давлатлардан 150 000 та таниқли тадбиркор ва ишбилармонлар ўзларининг маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этиш мақсадида иштирок этади
Изоҳ (0)