Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинанинг халқаро савдо бўйича идоралараро комиссияси мамлакатга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар импортига нисбатан аксилсубсидия текшируви қўзғатилгани ва ўтказилиши ҳақида хабар берилди, деб ёзади Spot.

Фото: GM Uzbekistan

Фото: GM Uzbekistan

Текширув «Укравтопром» Украина автомобилсозлар уюшмаси шикояти асосида бошланди.

Кўриб чиқиб, комиссия шикоятда Ўзбекистон енгил автомобиль ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон ҳукуматида субсидия олган бўлиши ва бундай субсидиялардан алоҳида имтиёзлардан фойдаланган бўлиши мумкинлигидан дарак берувчи етарлича маълумот келтирилган, деб топди.

Таъкидланишича, Украинага Ўзбекистон енгил машиналарининг импорти Украина маҳсулот ишлаб чиқарувчисига аҳамиятли зарар етказиши мумкин бўлган ҳажмда ва шартларда амалга оширилмоқда.

Текширув даври мобайнида (2015—2017) Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар импорти ҳажми анча ўсган, бу мутлақ кўрсаткичларда 760,7 фоизга, Украинадаги истеъмол ва ишлаб чиқаришга нисбатан эса — тегишли равишда 440,7 ва 957,7 фоизга тенг.

Шу билан бирга, енгил автомобиллар импорти нархи Украинада ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар нархидан паст бўлган.

Аксилсубсидия текширувини Украина иқтисодий тараққиёт вазирлиги ўтказади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)