• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дарё суриштируви: Самарқанддаги «Дамариқ» деҳқон бозорининг бузиб ташланишидан ким манфаатдор? (фото)

    Самарқанд шаҳридаги «Дамариқ» деҳқон бозори ҳеч қандай қарорсиз, тадбиркорлар огоҳлантирилмасдан қайта реконструкция қилиш баҳонаси сабаб бузиб ташланаётганлиги, бундан тадбиркорлар норози эканлиги хусусида хабар бергандик.

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев ушбу ҳолатни ўрганиб, тадбиркорлар ва бозор маъмурияти, шунингдек, бозорни бузаётган мутасадди ташкилот вакиллар билан суҳбатлашиб, ҳолатни ўрганди.

    Ўрганишлар жараёнида маълум бўлишича, 35 сотих ер майдонига эга бўлган бозорнинг биноси «Жусур агро технология» ҳамда «Идеал пласт труб» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан сотиб олинган. Бозорга ажратилган ер ва бозордаги расталар (пирлавкалар) давлат ҳисобида бўлиб, бинони сотиб олган тадбиркорлар 49 фоиз улушни ўзаро иккига бўлиб олишган.

    — Неча йилдан буён ушбу бозорда савдо қилиб рўзғор тебратамиз. Давлатга чек пулини ҳам патент пулини ҳам ўз вақтида тўлаб борамиз. Аммо кутилмаганда бир тадбиркор келиб қеч қандай асоссиз бозорни буза бошлади. Тадбиркорларни очиқчасига кўчага ҳайдаб, савдомизни кўчада қилишимизни айтди,— дейди тадбиркор Хусниобод Каримова.

    Айни пайтда бозорда Пастдарғом, Оқдарё, Паяриқ ва Самарқанд туманидан келган фермер хўжаликлари, деҳқонлар ва бозордаги тадбиркорлар билан умумий ҳисобда 400 нафарга яқин киши тижорат билан шуғулланишади. Тадбиркорларнинг 80 фоизини аёллар ташкил этар экан.

    — Тадбиркорларнинг аксариятини аёллар ташкил этади. Кўпчилиги оиласида ёлғиз боқувчи она ҳисобланади. Президентимиз одамларни хорижга чиқиб кетмасликлари учун уларни иш билан таъминлаш мақсадида тадбиркорликка кенг йўл очаётган бир вақтда уларнинг ҳозирда қилаётган ишини очиғи тушуниш қийин. Оиласида ёлғиз боқувчи бўлган аёллар болаларини ташлаб четга чиқолмайди. Уларнинг ҳоли қандай кечиши, болаларини қандай боқиши, рўзғорини қандай тебратишини наҳотки ўйлаб кўрмаган бўлса. Наҳотки уларнинг келгуси тақдири билан ҳеч ким қизиқмаса, — дейди тадбиркор Моҳира Жўраева.

    Бозордаги бузилиш ишлари «Жусур агро технология» ҳамда «Идеал пласт труб» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан амалга оширилмоқда. Мазкур ташкилотларнинг масъул вакили ҳисобланган Усмон Султоновнинг бизга маълум қилишича, бозорни реконструкция қилиш учун ҳокимият оғзаки топшириқ берган.

    — Бизга юқоридан буз деб айтишди. Шунинг учун бузаяпмиз. Бозорни бузиш ёки уни қайта реконструкция қилиш бўйича ҳокимлик томонидан ҳеч қандай қарор ёки буйруқ чиқарилмаган. Шу боис бузиш учун қўлимизда ҳеч қандай асосимиз йўқ. Биз катталарни топшириғини бажараяпмиз холос, — дейди Усмон Султонов.

    — Бозорни иккита тадбиркор 50 фоиздан улуш ҳисобига сотиб олишган. Сотиб олганлик бўйича қароримиз бор. Бизга бозорни қайта реконструкция қилиш учун тепадан оғзаки топшириқ беришгани учун бузаяпмиз. Қолган масалаларни бозорни сотиб олган тадбиркорлардан сўрайсиз.

    Амалдаги қонунлар бўйича республикамизда бозорлар юз фоиз миқдорида тадбиркорларнинг қўлига ўтмайди. Усмон Султоновнинг фикрича, «Дамариқ» деҳқон бозори тамомила сотиб олинган. Шу боис тадбиркорлар ўзи билган ишини қилади. «Дамариқ деҳқон бозори» МЧЖ директори Миртемир Бековнинг сўзларига кўра, бозорнинг 51 фоиз улуши давлатники ҳисобланади.

    Бизга маълум бўлишича бозордан ойига 40 миллион сўм нақд пул тушуми амалга оширилади. Ўша тушумнинг 50 фоизи давлат бюджетига. Қолгани қарзга кетади.

    — Бозорга келганимда қарздорлик 575 миллион сўм эди. Ҳозирда ушбу қарздорликдан 125 миллион сўми қолди холос. Қарзлардан энди қутиламиз деб турган вақтда, бозорни бузишга киришди. Тадбиркорнинг қўлида бозорни бузиш ёки қайта реконструкция қилиш бўйича ҳеч қандай ҳужжат йўқ, дейди бозор директори Миртемир Беков.

    — Аслида, Самарқанд шаҳар ҳокими бизга бозор атрофидаги ер майдонини асфальт қилиш, у ерни қайтадан ободонлаштириш бўйича кўрсатма берганди. Бозорнинг ёпиқ қисмидаги майдонни аввал ярмини, сўнг қолганини таъмирлаб, тадбиркорларга ҳалал бермаган ҳолда иш тутишимизни айтишганди. Аммо уларнинг бундай йўл тутаётганини ўзим ҳам тушунмаяпман.

    Самарқанд шаҳридаги Сўғдиёна массивининг асосий бозори бўлган «Дамариқ» деҳқон бозори ҳар куни харидорлар билан гавжум. Бу ҳудуддаги энг яқин «Темир йўл» деҳқон бозори 5 километр, «Сартепо» бозори 4 километр масофада жойлашган. У ердан бозорлик қилиб келиш учун ҳудуддаги барчанинг ҳам имконияти етмайди.

    — Бир вақтлар биз тадбиркорлар савдо қилиш учун ушбу бозорни қуришда ўз ҳисобимиздан пул берганмиз. Бугун эса бизни очиқчасига кўчага ҳайдаяпти. Бозорни таъмирлаш учун бирор бир ҳужжат кўрсатиб, таъмирдан сўнг бозор фаолияти яна давом эттиришига кафолат берса бизнинг ҳеч қандай қаршилигимиз йўқ, — дейди Санобар Абдурахмонова.

    — Куз келиб ҳаво салқинлашди. Ёғингарчилик кунларида кўчада савдо қилиб бўладими? Аслида уларнинг мақсади бошқа. Бозорни бу ердан йўқотиш. Билишимизча бозор ўрнида қандайдир завод қуриш режалаштирилган.

    Сўнгги пайтларда Самарқанд шаҳрида қурилиш ишлари билан боғлиқ турли можаролар яна авж олмоқда. «Дамариқ» деҳқон бозорининг ҳеч қандай қарор ёки ҳужжатсиз бузилаётганлигини очиғи ўзимиз ҳам тушунмадик. Бозорнинг бузиш ишларига масъул бўлган Усмон Султоновнинг очиқчасига бузиш учун ҳеч қандай ҳужжат йўқлигини, тадбиркорлар қўлидан келган ишни қилсин дегандек гапириши бизни ажаблантирди.

    Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга улкан имкониятлар яратиб, уларга кенг йўл очиб бермоқда. Аммо яратиб берилаётган имкониятлар дегани тадбиркорлар ўзи истаган ишни қилади дегани эмаску? Ҳокимиятнинг ҳеч қандай қарорисиз тайёр бозорни қандай бузиш мумкин? Бузиш ишларига ҳокимиятнинг қайси вакили оғзаки буйруқ бергани ҳам бизга ҳозирча қоронғу.

    Ўйлаймизки, тез фурсатларда мутасадди вакиллар «Дамариқ» деҳқон бозорининг ноқонуний бузилиш ишлари билан боғлиқ ҳолатни атрофлича ўрганиб масалани ижобий ҳал қилади. Акс ҳолда бозорда савдо қилувчи 400 нафар тадбиркор кўчага қолиши ҳеч гап эмас. Унинг ортида қараб туран 2000 нафардан ортиқ қоракўзнинг ҳолатини айтмаса ҳам бўлади.

    Ҳа айтганча, бугун минглаб юртдошларимиз чет элларда сарсонгарчиликда юрибди. Биргина ўйлаб қилинмаган ишимиз учун яна уларнинг сонини ошириб юбормасак бўлагни.

    01.10.2018, 14:49   Изоҳ (0)   28033
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигининг янги имкониятлари муҳокама қилинди

    01.10.2018, 14:15

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги музокара якунлари бўйича имзоланган ҳужжатларни қабул қилиш маросими бошланди

    01.10.2018, 13:37

    Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Сваражни қабул қилди

    01.10.2018, 11:40

    Шавкат Мирзиёев Маҳатма Ганди хотирасига ҳурмат бажо келтирди

    01.10.2018, 11:10

    1 октябрдан саноат корхоналари ва автомобиль ювиш шохобчалари учун сув солиғи оширилади

    01.10.2018, 10:50

    Шавкат Мирзиёев: Ҳиндистонга ташриф ва самарали музокаралар стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқади

    01.10.2018, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.