Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳридаги ўзи учун ажратилган қароргоҳда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Сваражни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари Свараж хоним билан аввалги учрашувни мамнуният билан эслаб, улкан натижалар кутилаётган ушбу олий даражадаги ташрифда унинг хизматлари катта эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Ҳиндистонда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият борлиги, ташриф давомидаги музокаралар икки томонлама муносабатларни амалий мазмун билан бойитиши қайд этилди.
Изоҳ (0)