28 сентябрь, жума куни эрталаб Тоскент шаҳрининг Миробод туманидаги Фарғона йўли кўчасида «Қўйлиқ ота» бекати яқинида 45-йўналишдаги Mercedes-Benz Conecto ЛФ автобуси ёниб кетди, деб хабар беради ИИББ.
Автобус 4-автопаркка қарашли бўлиб, «Қўйлиқ М-2 — Бошлиқ массиви» йўналишида қатнайди. Ёнғин ҳақидаги хабар 7:58 да келиб тушган. Ёнғинга автотранспорт воситасининг ёнғин тизимидаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Аланга тезкорлик билан етиб келган ёнғин хизмати ходимлари томониан ўчирилди. Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор бўлмаси ёниб кетди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)