Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан зудлик билан кўрилган чоралар натижасида фуқаро Ш.И. Nexia 2 русумли автомашинада Сирдарё туманида «Тадбиркор» МФЙдан ўтувчи «Термиз—Тошкент» йўналишида пиёда Р.Х.ни уриб юбориб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан қочиб кетганлигианиқланиб қолга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)