• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ниғматилла Йўлдошев: вазирлик ва идоралар Сенат мурожаатларига саёз ва асоссиз жавоб қайтармоқда

    27 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисни олиб борган Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев парламент иши самарадорлиги, ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликдаги айрим масалаларга тўхталиб ўтди, дея хабар берди «Газета.uz».

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    «Айрим вазирлик ва идоралар раҳбарлари вакиллик органи билан муносабатларга ҳамон қонун талаби асосида ёндашмаяпти, — деди Ниғматилла Йўлдошев. — Хусусан, Сенат қўмитаси раиси ўринбосари томонидан жорий йил 15 августда пойтахтдаги маданият ва истироҳат боғларидаги бир қатор жиддий камчиликлар юзасидан маданият вазири Б.Сайфуллаевга сенатор сўрови юборилган эди. Бу сўров атрофидаги айрим ҳолатларни айнан маданият намоёндалари таъбири билан айтганда, «ҳангома» сифатида баҳолаш мумкин».

    Сенат раисининг такъидлашича, ушбу сўровнома юзасидан жавоб орадан қарийб 40 кун вақт ўтганидан кейин қайта мурожаат асосида олинди. Иккинчидан, сенатор сўровига беписандлик билан тайёрланган, қўйилган бирорта саволга ойдинлик киритилмаган, бунинг устига, вазирнинг ўринбосари имзолаган ярим варақлик жавоби, эътибор беринг, Сенатга эмас, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига юборилган.

    «Бундан вазирлик масъуллари нафақат қонунчилик талаблари, ўз мажбуриятлари, ҳаттоки сенатор Қонунчилик палатасида эмас, Сенатда ишлашидан ҳам бехабар кўринади, — дея ўз сўзини давом эттирди Ниғматилла Йўлдошев. — Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, Маданият вазирлигидек нуфузли идоранинг масъул ходимлари парламентга, яъни халқ вакилларига нисбатан шундай муносабатда бўлса, уларнинг давлат сиёсати моҳиятини тўлиқ англаб етганига, зиммасига юклатилган муҳим вазифаларни бекаму кўст амалга ошираётганига ким кафолат беради?!»

    Парламент юқори палатаси раҳбари бу масала бўйича Маданият вазирлиги, қолаверса, Вазирлар Маҳкамасидан ҳам изоҳ кутилишини маълум қилди.

    Унинг қайд этишича, Сенат қўмиталарининг тегишли масалалар бўйича мурожаатларига бошқа аксарият вазирлик ва идоралар ҳам саёз, асоссиз ва номигагина тайёрланган «шаблон» тарзидаги маълумотлар билан жавоб қайтармоқда.

    Масалан, бугунги кунда Сенатга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан асоссиз равишда ишдан бўшатиш ҳоллари билан боғлиқ кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Назоратга олинган мурожаатлар юзасидан эса, аксарият жавоблар бир хил мазмунга эга. Яъни, фуқаро томонидан билдирилаётган важларга аниқ жавоблар йўқ.

    «Савол туғилади: юзлаб фуқаро ўз иш жойида ишдан бўшатишга сабаб бўладиган бир хил қоидабузарликни бир пайтнинг ўзида содир этиши мумкинми? — дея юзланди Ниғматилла Йўлдошев. — Бунинг устига Сенатга тегишли маълумотларни белгиланган муддатдан кечикиб, шунда ҳам қайта-қайта мурожаатлардан сўнг тақдим этиш сурункали тус олмоқда».

    Ҳукумат томонидан ижро интизомини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилаётганига қарамасдан, Сенат билан боғлиқ муносабатларда бу чораларнинг амалий натижаси сезилмаётгани афсусланарли ҳолдир.

    Сенат раиси яна бир ҳолатни тилга олиб ўтди. Вазирлик ва идоралар томонидан қўмиталарнинг ҳатто қонунлар муҳокамасига бағишланган тадбирларига ҳам шу қонунлар тўғрисида етарли билимга, зарур маълумотга, қолаверса, тегишли ваколатга эга бўлмаган ходимлар жўнатилмоқда. Оқибатда уларга сенаторлар томонидан берилаётган саволлар жавобсиз қолмоқда.

    «Биз бундай ҳолатларни парламентга нисбатан беписандлик деб тушунамиз, — деди у. — Фурсатдан фойдаланиб, бугун залда ўтирган вазирлик ва идоралар раҳбарларига муҳтарам Президентимизнинг қуйидаги таъкидларини яна бир карра эслатиб ўтмоқчиман: халқ вакилига беписандлик — халққа беписандлик деб баҳоланади».

    Ниғматилла Йўлдошев таҳлиллар якунланиш арафасида экани, ҳар бир вазирлик ва идора билан ҳамкорлик борасидаги тўсиқ ва муаммолар ҳақидаги маълумотларни тегишли инстанцияларга зарур чораларни кўриш учун тақдим этилишини маълум қилди.

    27.09.2018, 19:47   Изоҳ (0)   22881
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда қидирилаётган хавфли жиноятчи қўлга олинди

    27.09.2018, 19:04

    Голландияда отиб ташланган 101 ўзбек. Уларнинг Ватан тарихида қандай ўрни бор?

    27.09.2018, 18:48

    Самарқанд шаҳар ҳокими 40 та иш ўрни яратмоқчи бўлган тадбиркорнинг муаммосини ҳал қилди

    27.09.2018, 18:20

    «Тошшаҳартрансхизмат»нинг уч нафар раҳбар ходими лавозимидан озод этилди

    27.09.2018, 17:50

    Нотариус бўлиш талаблари ўзгартирилди

    27.09.2018, 17:23

    Фуқароларга микроқарз бериш билан боғлиқ қонун сенаторлар томонидан маъқулландими?

    27.09.2018, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35

    АҚШ Сенати Трампнинг USAID ташкилоти ва икки ОАВ харажатларини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади 

    Дунё | 17 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.