Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, 40 та иш ўрни яратмоқчи бўлган Равшан Яҳёевнинг муаммосини жойида бориб ўрганди. Масала ижобий ҳал бўлди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.
«Дарё’ таҳририятига ўз миннатдорлигимни билдираман. Сизларнинг масалани кўтариб чиқишингиз орқали узоқ вақтдан буён мени қийнаб келаётган муаммо бир кунда ҳал бўлди. Шунингдек, шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимовга ҳам алоҳида раҳмат айтмоқчиман. У киши ўзлари келиб, фуқаролар билан учрашиб, масалани тўғри тушунтирди. Насиб қилса, октябр охирида янги ошхона фаолиятини йўлга қўйиб, 15 кишини иш билан таъминлаймиз. Қолаверса, янги йил бошидан клиникани ҳам очишни мақсад қилганмиз. У орқали 25 кишини иш билан таъминлаш ниятидамиз», — дейди Равшан Яҳёев.
Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов тадбиркор ва фуқаролар билан учрашув давомида мавжуд камчиликлар хусусида ўз фикрларини билдириб, уларни бартараф этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтди.
Изоҳ (0)