«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг уч нафар раҳбар ходими—автокорхоналарнинг техник жараёнлари бош муҳандиси, GPS назорати тизими масъули ва 5-автобус саройи директори ўз ишларида йўл қўйган камчиликлари туфайли вазифаларидан озод қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Жамият фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Улардан бири – GPS назоратини тубдан такомиллаштириш, хусусан, тизим орқали автобусларнинг қатновлари сонини автоматик тарзда ҳисоблаб бориш белгиланган.
Шунингдек, босқичма-босқич диспетчерлик хизматидан воз кечган ҳолда, автобуслар ҳаракати назоратини тўла компьютерлаштириш ҳам кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)