Марокаш қироллик ҳарбий флоти кемасининг ҳарбийлари Ўртаер денгизида Испанияга етиб олишга уринган муҳожирларнинг тезкор катерига ўт очган. Бу ҳақда »Интерфакс» хабар берди.
Ҳодиса оқибатида тўрт киши жароҳат олган.
Таъкидланишича, Марокаш полицияси Испания фуқароси бўлган катер эгасини қўлга олган. Катер йўловчиларининг аниқ сони ҳақида хабар берилмаган.
Изоҳ (0)