Қирғизистон ҳудудида ўтказилаётган «Иссиқкўл — 2018» аксилтеррорчилик машғулотларида шартли террорчилар тўлиқ йўқ қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Таъкидланишича, террорчилик ташкилотларининг яратилган шартли таянч нуқталари Қирғизистон Қуролли кучлари бўлинмалари, шунингдек, Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи ҳарбий қисмлари томонидан Россия ҳарбий-космик кучлари жанговар авиацияси иштирокида йўқ қилинган.
Шартли террорчилар бўлинмаларини йўқ қилишга Су-24М фронт бомбардимончилари звеноси, шунингдек, Су-25 ҳужумчи самолётлари жалб этилган.
Изоҳ (0)