Украина президенти Пётр Порошенко БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаётиб, Россиянинг Азов денгизини «босиб олиш» истаги ҳақида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Шу муносабат билан Украина президенти Москвага қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди.
Шунингдек, Порошенконинг таъкидлашича, Қрим кўприги қурилганидан кейин Россия Керч бўғози орқали «халқаро навигация эркинлигини мунтазам равишда бузишни бошлаган. Унинг сўзларига кўра, бундай хатти-ҳаракатлар «ноқонуний» деб топилиб, тўхтатилиши керак.
«Уларга санкция сиёсатининг кучайтирилиши ва бошқа аниқ бир мақсадга йўналтирилган чоралар кўринишидаги қатъий жавоб берилиши керак», — дея хулоса қилди Порошенко.
Изоҳ (0)