25 сентябрь куни 17:30 атрофида Жиззах—Фориш—Қизилча 4P-36 автойўлининг Нурота тумани орқали ўтган 40−41- километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Навоий вилоят ФВБга таяниб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Toyota (рақами 001 М 004990) автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Lacetti (рақами 85 Б 464 ДА) автомобили билан тўқнашган.
Toyota автомобилида бўлган икки нафар Покистон фуқароси ҳамда Lacetti автомобилида бўлган бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмган.
Toyota автомобилида бўлган бошқа йўловчи — Покистон фуқароси турли даражадаги тан жароҳатларини олди.
У Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали жонлантириш бўлимига етказилган.
Изоҳ (0)