24 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги бош консулхонасида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти намойиш этилди. Бу ҳақда Инвестиция қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Ушбу тақдимот маросимида 15 та Таиланд компанияси иштирок этди.
Тақдимот иштирокчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди.
Маълумотлар тақдимот иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Тақдимот якунида таиландлик тадбиркорлар билан савол-жавоб форматидаги музокаралар бўлиб ўтди.
The Muslim World телеканали вакиллари Ўзбекистон ҳақида кўрсатувлар тайёрлашга қизиқиш билдирди.
Изоҳ (0)