Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида шу йил 21 сентябрь куни О.Г. ўғирлик қилиш мақсадида Ф.У.га тегишли Саксонота маҳалласида жойлашган уйнинг дераза панжарасини бузиб, ичкарига киради. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ички ишлар органларининг таянч пунктлари профилактика катта инспектори, майор К.Б. уни сезиб қолиб ушлаганида О.Г. ходимга фаол қаршилик кўрсатиб, қўли билан уриб жароҳат етказди. Шундай бўлсада, О.Г. ушланган.
Майор К.Б.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)