• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Daryo» суриштируви: Самарқандда 40 та иш ўрни яратмоқчи бўлган тадбиркорга нега ёрдам берилмаяпти?

    Самарқанд шаҳри, «Беклар» маҳалласида яшовчи Равшан Яҳёев тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда айрим фуқаролар томонидан тўсқинлик бўлаётганлиги учун катта миқдорда зарар кўраётганлигини билдириб, «Дарё» таҳририятига мурожаат қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорнинг фикрича, Самарқанд шаҳридаги Қозизода Румий кўчаси, 17 «А» ҳамда 17 «B» уй оралиғида архитектура талаблари асосида ёнғин хавфсизлиги автомобилллари кириш учун 7 метр йўл қолдирилган. Бироқ, биргина фуқаро йўлни яна бир метрга кенгайтиришни талаб қилмоқда.

    Самарқанд шаҳар ҳокимининг «Н.Хожиев номли ихтисослаштирилган бозор фаолиятини тўхтатиш ва бошқа худудга кўчириш тўғрисида»ги 2011 йил 27 июлдаги №1134-Қ сонли қарорига асосан Равшан Яҳёевга телишли 37.44 квадрат метр ер майдони бузилишга туширилган. Шаҳар ҳокимининг 2012 йил 27 июндаги №1031-К-сонли қарори асосида ушбу бозор ҳудудидаги ер майдони ўрнига Равшан Яҳёевга шаҳардаги Қозизода Румий кўчасида жойлашган кўримсиз гаражларни кўчириш шарти билан савдо ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилиши учун 400 квадрат метр ер майдони ажратилган.

    Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Т. Эсергапов томонидан 2018 йилнинг 5- июнь куни №1010-К сонли қарори асосида Равшан Яҳёевнинг хусусий маблағ ҳисобидан амалга оширилган тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги Давлат қабул қилиш ҳайъатининг 2017 йил 27- июлдаги 46-сонли далолатномаси тасдиқланиб, объектдан фойдаланиш учун рухсат берилган. Тадбиркор томонидан қурилиш ишлари архитектура талаблари асосида амалга оширилиб, барча ҳужжатлар қонуний тасдиқланган бўлсада, бироқ бугунги кунда фаолиятини юритишда муаммога дуч келмоқда.

    – 2012 йилдан буён ушбу маиший хизмат кўрсатиш биносини қураман. Мана, 5 йилдирки топган-тутганимизни шу ерга сарфлаяпман. Ҳозир бундай иморат қуришнинг ўзи бўлмайди. Тадбиркорлик қилиб, қўшимча иш ўрни яратиш мақсадида яхши ниятлар билан ишни бошламоқчи бўлиб турганимизда, кутилмаганда «Зиёлилар» маҳалласидаги 17 «А» кўп қаватли уйда яшовчи, собиқ ички ишлар ходими Толиб Ҳайитов очиқдан-очиқ қаршилик қилишни бошлади, — дейди тадбиркор Равшан Яҳёев. — Президент битта иш ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтараман, деб турган вақтда салкам 15 кишини иш билан таъминлаш кўзда тутилган ошхонани ишга туширолмай турибман. Қолаверса, тез фурсатларда тиббий клиникани ҳам ишга туширишни режалаштирганмиз. Бу ерда ҳам 25 киши иш билан таъминланади. Аммо бир фуқаронинг ҳеч қандай асоссиз қаршилиги сабабли бугун тадбиркорликни бошлолмай турибман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг журналистик суриштируви жараёнида маълум бўлишича, «Зиёлилар» маҳалласидаги 17 «А» кўп қаватли уйда яшовчи, собиқ ички ишлар ходими Толиб Ҳайитов икки бино ўртасидан ёнғин хавфсизлиги автомобили ўтиши учун жой қолдирилмаган, деб шикоят қилган. Ваҳоланки, Қозизода Румий кўчасида жойлашган 17 «B» уй ва 17 «А» уйлар оралиғида ёнғин хавфсизлиги автомобиллари кириш учун 7 метр кенгликдаги йўл ажратилган.

    – Шаҳар архитектура лойиҳаси асосида бу икки уй орасида 6 метрли йўл қолдирилиши белгиланган. Аммо мен яна қўшимча бир метр ташлаб, йўлнинг кенглигини 7 метр қилдим, — дейди Равшан Яҳёев. — Қурилиш ишлари шаҳар архитектура талаблари асосида қилинган. Ҳамма ҳужжатлари бор. Нимага фаолиятимга қаршилик қилинаётганлигига тушунмаяпман. Ҳозирги кунда катта миқдорда зарар кўрдим. Тадбиркорликни бошлолмаганим етмаганидек, фойдалана олмаётган тайёр бино учун 30 миллион сўм солиқ тўладим. Ҳеч қандай қарздорлик йўқ. Тадбиркорликни бошлаш учун бинони ишга тушира олмаётганлигимиз биз учун қимматга тушяпти.

    Равшан Яҳёев икки уй орасидаги 7 метрлик кўчадан ташқари, кўп қаватли уйга кирувчи бошқа бир йўлни таъмирлаб, асфальт қилиб беришни ҳам билдирган. Бироқ, негадир ўша фуқаро буни истамаган. Ваҳолангки, ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйилган талабларни 17 «А» уйда яшовчи айрим фуқаролар ҳам бузган. Кўп қаватли уйнинг атрофи ўраб олиниши натижасида бу ерда ёнғин хавфсизлиги автомашинаси кириш имконияти йўқ. Негадир аслида ёнғин хавфсизлиги талабларини бузаётган фуқарога қонуний чора кўриш ўрнига, қурилиш лойиҳаси талаблари асосида ишни амалга оширган тадбиркорга қурилишни қайтадан амалга ошириш талаби қўйилмоқда.

    Равшан Яҳёевнинг билдиришича, қурилиш ишлари бўйича Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бобур Элмуродов ҳам фуқаронинг талаби бўйича йўлни яна бир метрга кенгайтиришни билдирган. Тадбиркор масаласида мурожаат қилган «Дарё» мухбирига ҳам ҳоким ўринбосари Бобур Элмуродов худди шу фикрни айтиб, бу борада Равшан Яҳёевга ҳаммасини тушунтириб ўтганлигини билдириб ўтди.

    — Ҳоким ўринбосарининг талаби бўйича мен йўлни яна бир метрга кенгайтиришим лозим экан. Ахир бу ерга қанча харажат қилинганман. Уни яна бузиб қайта қуришнинг ўзи бўлмайди. Бир иморатни бузиб қайта қуриш осон иш эмас, — дейди Равшан Яҳёев. — Қолаверса, бино лойиҳасини тайёрлаган ташкилотга лойиҳани нотўғри тузиб берганлигини билдириб шикоят қилган эдим. Улар ҳаммаси тўғри амалга оширилганлигини, аслида талаб бўйича 6 метр йўл қолдириш лозимлигини билдирди. Битта аризачининг асоссиз арзи сабаб бугун катта миқдорда зарар кўраётганлигимни наҳотки ҳеч ким тушунмаса?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Биз Толиб Ҳайитов билан гаплашиш учун бир неча бор ҳаракат қилдик. Бироқ, у киши билан гаплашишга бўлган барча уринишимиз самарасиз бўлди. Аниқроғи, Толиб Ҳайитовни ўз уйида учратолмадик.

    – Қурилиш ишларини олиб бориш вақтида ҳатто қурувчиларнинг ишига ҳам тўсқинлик қилишди. Уларни ҳақоратлаб, тўғри келган сўзлар билан камситишди. Ишонмасангиз бинода ўрнатилган кузатув камераларидаги видеоларни сизга кўрсатишим мумкин, — дейди Равшан Яҳёев. — Аммо илтимосим сабаб қурувчилар ҳеч қаерга арз қилишмади. Ҳатто улар истаганидек икки уй орасида ариқ қуриб, уни темир панжаралар билан чиройли қилиб ёпиб беришга ҳам рози бўлдим. Бироқ, маҳалладаги болаларни мажбурлаб, тайёр қурилган ариқни кўмиб ташлади. Нега ундай қилганини очиғи ҳозиргача тушунганим йўқ.

    Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан тадбиркорларнинг муаммосини ҳал этиш мақсадида Савдо-саноат палатаси вилоят бўлимида тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва мавжуд муаммоларни ўрганиш гуруҳи ташкил этилган. Тадбиркор Равшан Яҳёевни қийнаётган масала бўйича Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят бўлимига бориб, юзага келган вазиятни тушунтирдик. Ташкилот масъул ходими ҳолатни ўрганиб, Равшан Яҳёевнинг муаммоси Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳал қилинишини билдириб ўтди. Яъни Равшан Яҳёевнинг фаолиятига давлат ташкилотлари томонидан ҳеч қандай тўсқинлик бўлмаётганлиги учун унга тўсқинлик қилувчи ҳолатни шаҳар ҳокимлиги томонидан тузилган махсус ишчи гуруҳ ўрганиб, масалани ҳал этиши мумкинлигини билдирди.

    Демак, Равшан Яҳёевнинг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилувчи ҳолатга Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Рахимов ечим топа олади. Ўйлаймизки, шаҳар ҳокими тез орада ушбу масалани ўз жойида ўрганиб, 40 та иш ўрни яратмоқчи бўлган тадбиркорнинг муаммосини ижобий ҳал қилади. Бунинг учун эса ҳокимнинг озгина вақти, тадбиркорнинг эса ҳоким келгунча сабри керак, холос.

    24.09.2018, 12:15   Изоҳ (0)   17004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусь билан қўшма пойабзал корхонаси Ўзбекистонда 2019 йилда қурилади

    24.09.2018, 11:45

    Бухорода GM Uzbekistan автомобилларини лизинг асосида олиб беришни ваъда қилиб, 22 кишини лақиллатган фирибгар қўлга олинди

    24.09.2018, 11:15

    Эксперт: «Ўзэлтехсаноат» GM Uzbekistan’дан ҳам кучлироқ монополистга айланиши мумкин

    24.09.2018, 10:45

    Рашкчи эр Деновдаги «Чорсу» савдо мажмуасида хотинини пичоқлаб қўйди

    24.09.2018, 10:30

    Ўзбекистонда тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларнинг учдан бири банкдан кредит олиш билан боғлиқ

    24.09.2018, 10:15

    Абдусалом Азизов Тожикистон билан қўшма ўқув машғулотлари ҳақида: Биз душманни қайтаришга тайёрмиз

    24.09.2018, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.