Беларусь билан қўшма пойабзал корхонаси Ўзбекистонда 2019 йилда қурилади. Бу ҳақда Беларуснинг «Марко» чарм-пойабзал компанияси бош директори Николай Мартинов ОАВларга маълум қилди, деб ёзади Spot.
Янги оёқ кийим корхонасини ташкил этиш ҳақидаги келишув Беларусь президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган.
«У 2019 йил охиригача ишга туширилиши керак, ҳозир рўйхатга киритиш, лойиҳалаш, ускуналарни танлаш билан шуғулланяпмиз», — деди «Марко» бош директори.
Бўлғуси корхонада пойабзал ишлаб чиқариш технологияси Беларусдан келтирилади.
Изоҳ (0)