• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Режиссёр Рашид Маликов Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хафсаласи пир бўлгани ҳақида сўзлаб берди

    Жорий йилнинг 21 сентябрида Ялтада III Халқаро «Евразийский мост» («Евроосиё кўприги») кинофестивали старт олди.

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    Бу йилги бадиий фильмлар конкурсининг ҳакамлар ҳайъати раиси ўзбекистонлик режиссёр Рашид Маликов бўлди.

    Бундан ташқари, ҳакамлар ҳайъати таркибида россиялик актриса Алёна Бабенко ва болгариялик актриса Аня Пенчева ҳам бор эди.

    Фестивальни Евгения Шелякинанинг «Александр Христофоровнинг боқий ҳаёти» фильми очиб берди. Бадиий фильмлар конкурс дастурига саккизта картина – Илиян Живелековнинг «Ҳар ерда ҳозир-у нозир», Мари Гарел Вайснинг «Базм тугади», Ким Инсоннинг «Улғайиш», Властимир Сударнинг «Ёмғир чегаралари», Сиддҳартҳа Жатланинг «Муҳаббат ва Шукла», Вентура Понснинг «Мисс Дали», Вера Глаголеванинг «Бегона эмас», шунингдек, Оксана Караснинг «Фариштанинг томоғи оғриқ» фильмлари кирган.

    «Darakchi.uz» Рашид Маликов билан қисқа интервью уюштирди.

    – Бошқа биронта фестивалда ҳам ҳакамлар ҳайъатига раислик қилганмисиз?

    –Бу борада илк тажрибам. Бунгача раислик қилмаганман, фақат ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлганман.

    – Халқаро кинофестивалнинг ҳакамлар ҳайъатига раислик қилишингиз ҳақидаги хабар сизга қандай таъсир қилди?

    – Бу мен учун кутилмаган, шарафли ва ёқимли хабар бўлди.

    – Энг яхши фильмни танлашда қандай йўл тутасиз?

    – Долзарблик, томошабоп, сиёсий вазият деган тушунчалар бор, «фильмнинг бадиий қиймати» деган тушунча ҳам йўқ эмас. Мана шу нарсалар шахсан мен учун танловда мезон бўлади.

    —Рашид Каримович, «Сабот» фильмингиз катта экранларга чиқарилганига ҳам аллақачон тўққиз ой бўлди. Фильмнинг кейинги тақдири қандай бўлади?

    – Агар кино-театр прокати ҳақида гапирадиган бўлсак, аҳвол ҳавас қилгулик эмас. 2017 йилнинг декабрь ойи охирларида премьерадан сўнг фильмни бирданига икки «Панорама»да намойиш этишди ва томошабинлар камлигини рўкач қилишиб, фильмни дарров прокатдан олиб ташлашди. Ўзбек томошабинлари фильмни августнинг охирларида телевизион премьера шарофати билан «Севимли» ва MY5 телеканаллари орқали томоша қилишди.

    Сентябрь ойида Россия телеканаллари орқали ҳам «Культура» телеканалида Кирилл Разлоговнинг «Культ кино» кўрсатувида фильмнинг премьераси бўлиб ўтди.

    Фильмнинг фестивалона тақдири муваффақиятли давом этмоқда. Бугунги кунгача «Сабот» 5 та халқаро фестивалда қатнашиб, 4 та халқаро соврин, жумладан, Гран-прини ҳам қўлга киритди. Йил охиригача фильм яна 5 та фестивалга таклиф этилган, кузда яна икки премьераси – Котбуси шаҳрида немисча, Пусанда корейсча премьераси бўлиб ўтади. Афсуски, Пусандаги фестивалда фильмни тақдим этишда шахсан ўзим қатнашолмайман – Корея элчихонасида визани қўлга киритолмадим.

    Элчи билан учрашиш учун тўрт марта уриндим, аммо ҳаммаси зое кетди. Пусан фестивали – Осиёдаги энг йирик фестиваллардан биридир. Ўхшатиш лозим бўлса, фестиваль Осиё ўйинлари (спортда) билан таққослаш мумкин бўлган обрўли ҳодисадир. Фильм муаллифи шундай фестивалда қатнашиши мамлакатимизнинг халқаро нуфузини кўтаришда жуда фойда берган бўларди.

    – Келгуси режаларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз...

    – Ҳозирда бирваракайига икки майдонда кинорежиссура ва кинодраматургия курсларида мазкур соҳага қизиққан ёшларни ўқитдим. Натижалар мени қувонтирди. Ўзбекистоннинг мақтаса арзигулик, кино суратга олишга қодир бўлган иқтидорли ижодкор ёшлари бор. Декабрь ойида Бишкекда бўлиб ўтадиган қисқа метражли фильмлар фистивалига ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида таклиф қилиндим.

    Энг асосийси эса янги сценарий тайёрлаяпман. Илк қоралама аллақачон тайёр бўлди, лекин сценарий устида ҳали кўп ишлашим керак.

    – Ўқувчиларимизга тилакларингиз...

    – Чинакам бадиий фильмларни кўпроқ томоша қилинг. Улардан барча саволларингизга жавоб топасиз.

    24.09.2018, 14:58   Изоҳ (0)   41480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    4—6 октябрь кунлари Тошкентда халқаро телевизион фестиваль бўлиб ўтади

    23.09.2018, 12:40

    Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида бепул гала-концерт уюштирилади

    22.09.2018, 20:20

    Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев фуқаролар мурожаатларини тинглади (фото)

    22.09.2018, 16:49

    Taтaристонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

    22.09.2018, 12:32

    М.К.Гандининг «Менинг ҳаётим» китоби ўзбек тилида нашр этилди

    21.09.2018, 15:50

    Тошкентда Игорь Моисеев номидаги ансамбль концерти бўлиб ўтади

    21.09.2018, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58

    “Манчестер Сити” ҳимоячиси Vitoр Рейс фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

    Спорт | 6 август, 09:52

    Украина Россиянинг янги атом сувости кемаси ҳақидаги маълумотни қўлга киритди

    Дунё | 6 август, 09:48

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик Ўзбекистонда тарқалмайди

    Ўзбекистон | 6 август, 09:37

    “Барселона” Эрлинг Ҳоланд, Бредли Барколя ва Хулиан Алваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи

    Спорт | 6 август, 09:26

    Зилзила оқибати: Россиянинг ядровий сувости кемалари базасига жиддий зарар етди

    Дунё | 6 август, 09:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.