Жорий йил 27 сентябрь — 2 октябрь кунлари Taтaристонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.
Маданият вазирлигига кўра, Taтaристоннинг Муса Жалил номидаги опера ва балет театрида Ўзбекистоннинг 35 нафардан зиёд маданият ва санъат вакили томонидан катта концерт намойиш этилади.
Маданият кунлари доирасида бадиий ва фото кўргазма ҳам ташкил этилади. Унда мусаввирлар, фоторассомларнинг Ўзбекистондаги анъана ва қадриятлар, гўзал табиат манзаралари акс этган ижодий ишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий мулоқотлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)