• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    4—6 октябрь кунлари Тошкентда халқаро телевизион фестиваль бўлиб ўтади

    Жорий йилнинг 4—6 октябрь кунлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Россия телевиденияси академияси фонди ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида Ўзбекистон-Россия медиа форуми ҳамда «ТЭФИ-Содружество (ТЭФИ-Ҳамдўстлик)» 8-халқаро телевизион фестивали бўлиб ўтади.

    Фото: «Russia.tv»

    Фото: «Russia.tv»

    Мазкур тадбирда Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг етакчи давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларининг кўзга кўринган ижодкорлари ҳамда  журналистларни ва ахборот технологиялари ходимларини тайёрлашга ихтисослашган олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва мамлакатнинг соҳада таҳсил олувчи талабалари иштирок этади. Шунингдек, Ўзбекистон-Россия медиа форумига МДҲ давлатлари, Болтиқ бўйи ўлкалари ва Грузиядан ҳам мутахассислар таклиф этилади.

    Форумнинг ОАВ соҳасида ҳамкорлик қисми Ўзбекистон тарихи, маданияти ва унинг туризм салоҳиятидан Россия жамоатчилиги хабардорлигини кенгайтириш, мамлакат телевидение ва радиоэшиттириш соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш, шунингдек, турли жанрдаги телерадио лойиҳаларни, хусусан, ахборот-таҳлилий дастурларни тайёрлаш борасида етакчи рус телерадиокомпаниялари тажрибасини ўрганиш  каби масалаларни қамраб олади. Бу жараёнда ўзбекистонлик ва россиялик теле ва радио ижодкорлар бир-бирлари билан ўзаро тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўлади.

    Ахборот агентликлари ўртасидага ҳамкорлик қисмида, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ахборот агентликларининг тезкор хабарлар алмашинуви борасида ҳамкорлик қилиш, интернет ахборот ресурсларини янада ривожлантириш, ижтимоий тармоқларнинг жамият ҳаётига таъсирини ўрганиш тенденциялари муҳокама қилинади.

    Форумнинг ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қисмида эса, АКТ технологиялари паркларини яратиш ва ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида кадрлар малакасини ошириш ҳамда миллий интернет ресурсларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари қамраб олинади.

    «ТЭФИ Ҳамдўстлик» халқаро телевизион фестивали эса «Россия телевидение академияси» жамғармаси томонидан бир неча йилдан буён Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва яқин хориждаги телевидение ижодкорлари ўртасида ўтказиб келинади.

    Халқаро телевизион фестивалга 2011 йилда асос солинган бўлиб, у илк кунларданоқ МДҲга аъзо мамлакатлар гуманитар ҳамкорлиги жамғармаси ва Россия матбуот ва оммавий коммуникациялар федерал агентлиги томонидан рағбатлантирилиб келинмоқда.

    Ҳамдўстлик мамлакатларида ягона ахборот маконини шакллантиришни мақсад қилган фестивалга ҳар йили МДҲнинг бирор мамлакати мезбонлик қилади. Фестиваль мавзулари ҳам хилма-хил. «ТЭФИ Ҳамдўстлик» доирасида экспертлар кенгаши тузилади, соҳанинг тажрибали мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, замонавий телевидениенинг долзарб муаммоларига бағишланган мунозаралар, телевизон ижодий ишлар муҳокамалари, очиқ суҳбатлар ўтказилади. Фестиваль якунида ғолибларга махсус мукофотлар топширилади.

    Бу йил фестиваль «Ватан образи: вақт, макон, тақдир» мавзуида ўтказилади.

    23.09.2018, 12:40   Изоҳ (0)   20946
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида бепул гала-концерт уюштирилади

    22.09.2018, 20:20

    Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев фуқаролар мурожаатларини тинглади (фото)

    22.09.2018, 16:49

    Taтaристонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

    22.09.2018, 12:32

    М.К.Гандининг «Менинг ҳаётим» китоби ўзбек тилида нашр этилди

    21.09.2018, 15:50

    Тошкентда Игорь Моисеев номидаги ансамбль концерти бўлиб ўтади

    21.09.2018, 10:30

    Россия театр жамоаси Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган саҳна асари билан Тошкентга келади

    20.09.2018, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.