Жорий йилнинг 26—27 сентябрь кунлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Игорь Моисеев номидаги Россия давлат академик халқ рақс ансамблининг концерти бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Концерт дастури жаҳон ва Россия халқларининг турфа рақсларидан иборат.
Игорь Моисеев номидаги ансамбль концертига ташриф буюрувчилар машҳур жамоа томонидан намойиш этиладиган Россия, Молдова, Аргентина, Корея ва бошқа мамлакатларнинг рақс маданияти намуналари билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Тошкентда афсонавий ансамблнинг чиқишлари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Маълумот учун, рақс ансамбли 1937 йилда хореограф Игорь Моисеев томонидан ташкил этилган. Ансамбль томонидан намойиш этиладиган ҳар бир рақс бутун бир спектаклга ўхшаш. Жамоанинг сафарлар харитасида 70 дан ортиқ давлат бўлиб, репертуарида эса 200 дан зиёд рақс мавжуд.
Изоҳ (0)