Қора туйнуклар томонидан ютиладиган материя воқеалар уфқи томонга ёруғлик бирлигидан уч марта секин тезликда ҳаракатланади. Бу эса туйнуклар атрофидаги ноодатий табиатни кўрсатиб туради. Бу ҳақда олимлар хулосасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Буюк Британиянинг Лестер университети астрономларининг маълум қилишича, одамлар кузатаётган галактика марказида массаси 40 миллионта Қуёш массасига тенг ва озуқа етишмаслигидан қийналмайдиган қора туйнук жойлашган.
Олимлар ана шу туйнукнинг қандай қилиб Ер катталигидаги материяни ютишни бошлаганини кузатишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)