Иккита йирик жигарранг «ярқирамай қолган» ноодатий юлдузнинг очилиши америкалик астрономларни «юлдуз» тушунчаси янги таърифга муҳтожлиги ҳақида ўйлашга мажбур қилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олимларнинг кузатишларига кўра, «жигарранг митти юлдуз» ва «юлдуз» тушунчаларини қайта кўриб чиқиш керак. Маълум бўлишича, энг оғир ярқирамайдиган юлдуз ва энг кичик юлдузларнинг оғирлиги деярли бир-биридан фарқ қилмайди.
Шунга қарамасдан, улар турлича ривожланади. Жигарранг миттилар тезда хиралашиб қолса, юлдузлар миллиард йиллар давомида ярқираб туради.
Изоҳ (0)