Музли вулқонлар Церера юзасида унинг пайдо бўлганидан буён тўхтовсиз юзага келган бўлиши керак. NASA олимлари шундай хулосага келган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олимларнинг маълум қилишича, музли вулқонлар Церера юзасида ҳар 50 миллион йилда пайдо бўлган бўлиши керак. Бир томондан, уларнинг мавжудлиги излари сайёра юзасида мавжуд бўлиши керак, бошқа томондан эса улар сайёранинг ташқи юзаси шаклланишида Ер, Венера, Марс ва бошқа сайёралардаги ҳақиқий вулқонлардан камроқ рол ўйнаган.
Dawn зондининг 2015 йил март ойида митти сайёрага етиб боргач олинган дастлабки суратлар унинг иккита ноодатий тузилмасини очган. Улар Оккатор кратеридаги сирли оқ доғлар ва Церера устида тўрт километр баландликка кўтарилиб турган ноодатий Ахуна тоғи бўлган.
Изоҳ (0)