«Федор» роботлар комплексининг намойиш намунаси «Роскосмос» давлат корпорациясига топширилади. Корпорация комплексни янги «Федерация» кемасида космосга юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Федор (FEDOR — Final Experimental Demonstration Object Research) Россияда робот-қутқарувчи сифатида яратилган биринчи одамсимон робот ҳисобланади. Кемани 2021 йилда космосга жўнатиш кутилмоқда. Бундан ташқари Федор дунёдаги биринчи шпагат туша оладиган робот бўлди.
Изоҳ (0)