Словакияда спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам қатнашмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича -67кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик Маҳмуд Баҳшуллоев финалгача етиб борди ва кумуш медалга эга чиқди.
Маҳмуд мусобақа давомида Эрон, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Миср терма жамоалари спортчиларини мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи жангда эса арманистонлик рақибга имкониятни бой бериб қўйди ва якунда кумуш медаль билан кифояланди.
Жаҳон чемпионати 23-сентябр санасига ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)