Жорий йилнинг 22—23 сентябрь кунлари Тошкентдаги Universal спорт мажмуасида таэквондо WTF бўйича Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси кубоги учун мусобақа бўлиб ўтади.
Баҳсларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 350 нафардан ортиқ сараланган спортчилар иштирок этади.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросими 22 сентябрь куни соат 11:00 да Таэквондо WTF ассоциациясига қарашли Universal спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Очилиш маросимида Жанубий Кореянинг жаҳонга машҳур «Куккивон» таэквондо маркази вакиллари томонидан тайёрланган шоу, кўргазмали чиқишлар ҳам намойиш этилади.
Изоҳ (0)