Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган ҳукумат қарори лойиҳасида Ўзбекистонга қўшни давлатлардан товар олиб киришни янада чеклаш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
«Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан автомобилм (пиёда), темирйўл ва дарё ўтказиш пунктларида товарларнинг олиб ўтилишини тартибга солиш мақсадида, жисмоний шахсларга бир турдаги маиший техника воситаларини ҳар 6 ойда 1 донадан ортиқ олиб киришни тақиқлаш таклиф этилган.
Ҳар куни 2 килодан олиб кирилиши мумкин бўлган, асосан озиқ-овқат товарларини, энди ҳар ойда (ҳар бир тури бўйича) 2 килограммдан оширмаган ҳолда 10 килогача олиб киришга рухсат берилиши белгиланган.
Изоҳ (0)