Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани, «Оқтош» МФЙда яшовчи С.М. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи Н.М.нинг устига қайноқ сув сепиб юборди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Н.М. куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилди. Аёл қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)