• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танлови эълон қилинди

    Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 30 майдаги «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори асосида истиқболли бошқарув кадрларининг тизимли асосда танлаб олинишини таъминлаш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари тизимида уларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириб боришга кўмаклашиш мақсадида ҳар 3 йилда истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танлови ўказилади, дейилади эълонда.

    Фото: Давлат бошқаруви академияси

    Фото: Давлат бошқаруви академияси

    Танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йиллик иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.

    «Тараққиёт» республика танловида талабгорлар 16 та номинация бўйича ўз соҳасидан келиб чиқиб иштирок этиши мумкин. Хусусан:

    1. Давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    2. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    3. Молия-кредит соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    4. Саноат соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    5. Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    6. Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    7. Архитектура ва қурилиш соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    8. Коммунал хўжалик соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    9. Солиқ ва божхона соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    10. Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    11. Таълим, фан ва инновация соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    12. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    13. Маданият, санъат ва спорт соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    14. Ташқи сиёсат, ташқи иқтисодий фаолият ва туризм соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    15. Макроиқтисодиёт ва ҳудудий ривожланиш соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    16. Транспорт ва логистика соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
    Давлат ташкилотларида меҳнат қилаётган иштирокчиларнинг танловда иштирок этиш даврида эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.

    Танлов ғолибларига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, финал босқичининг қолган иштирокчиларига эса энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади. Танлов финал босқичининг қолган иштирокчилари тегишли соҳанинг бошқарув кадрлари захирасига киритилади.

    Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази базасида тегишли соҳага оид вазирликлар, идоралар, йирик компаниялар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамда олимлар иштирокида ўтказиладиган, ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида танловнинг тегишли номинациялари юзасидан стажировка ўташни ўз ичига оладиган «Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастури»га мувофиқ уч ойлик курсларда ўқийди.

    Танлов ғолиблари «Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастури»га мувофиқ уч ойлик курсларни ўтагандан кейин тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланади.

    Танловда иштирок этиш учун талабгорлар 2018 йилнинг 1 октябридан 30 октябрига қадар онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин. Батафсил маълумот taraqqiyot-tanlov.uz порталида жойлашган.

    Мазкур порталдан рўйхатдан ўтгандан сўнг талабгор анкетаси тўлдирилади. Унда талабгор ҳақида тўлиқ маълумотлар базаси қамраб олинади.

    Танлов иштирокчилари анкетада белгиланган шаклдаги ишончли маълумотни кўрсатиши шарт. Анкетага нотўғри маълумотни киритиш иштирокчини танловдан четлатишга сабаб бўлиши мумкин.

    Иштирокчиларнинг анкеталарини ўрганиш учун ишчи гуруҳ таркиби танлов комиссиялари томонидан шакллантирилади. Ишчи гуруҳлари сони ва уларнинг аъзолари таркиби ҳар бир номинацияга тақдим этилган аризалар сонига боғлиқ ҳолда шаклланади.

    Танлов иштирокчилари ўзлари томонидан тақдим этилган анкета қайси номинацияга тегишли бўлишини мустақил равишда белгилайди. Анкета кўриб чиқилаётганда ишчи гуруҳ вакиллари анкетада иштирок этган шахс кўрсатган соҳадаги иш тажрибасига қараб номзодликни ўзгартиришни тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлади.

    Танловнинг веб-порталида кейинги танлов турида иштирок этувчилар рўйхати, танлов ўтказилиш куни, жойи эълон қилиб борилади.

    Веб-порталга келиб тушган анкеталар ўрганилади, талабгорлар ақлий салоҳият (IQ-тест), психологик барқарорлик, хорижий тилларни билиши, сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлардан хабардорлик даражаси бўйича онлайн тестдан ўтказилади.

    Хорижий тилни билиш даражаси расмий тасдиқлангани ҳақидаги халқаро сертификатлар мавжуд бўлган (В2 – CEFR (Common European Framewоrk оf Reference), 5,5 балл – IELTS (International English Language Testing System) ва 72 балл – TOEFL (Test of English as a Foreign Language) иштирокчилар хорижий тилларни билиши даражаси бўйича тестлардан озод қилинади. Ушбу иштирокчиларга танловда максимал балл қўшиб берилади.

    Ёзма синовлар ва стажировка босқичида онлайн тестлардан муваффақиятли ўтган талабгорларга ёзма таҳлилий материаллар (маъруза) тайёрлаш учун ҳар бир номинация бўйича муаммоли, амалиёт билан бевосита боғлиқ бўлган, таҳлилий фикрлашни назарда тутувчи, ҳар бири 5 саволни қамраб олувчи тезислар берилади.

    Талабгорлар томонидан тегишли номинациялар кесимида 5 саволни қамраб олган мавзу бўйича тайёрланган ёзма таҳлилий материалларни (маърузалар) текшириш натижасида иштирок этувчилардан 300 нафар талабгорлар танлаб олинади.

    Талабгорларнинг гуруҳда ишлаш кўникмаси, профессионаллик даражаси ва бошқарув қобилиятини аниқлаш мақсадида тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, давлат ташкилоти ва идораларига бир ойлик стажировка ўташ учун жўнатилади.

    Бир ойлик стажировка ва талабгорларнинг ташкилотчилик қобилияти ва бошқарувчилик салоҳиятини аниқлашга қаратилган ёзма тест синови натижаларига асосан танловнинг финал босқичига тавсия этилган 150 нафар талабгор аниқланади.

    Гуруҳларда муаммоли вазиятларни (кейслар) ечиш ва суҳбат жараёни бўйича танловнинг финал босқичига тавсия этилган 150 нафар талабгорнинг рўйхати, синовлар ўтказиладиган сана, вақт, жой ва шартлари танловнинг веб-порталида эълон қилинади.

    Гуруҳларда муаммоли вазиятларни (кейслар) ечиш жараёни ва талабгорларнинг ҳар бири билан шахсан ўтказиладиган суҳбат натижаларига кўра танловнинг 50 нафар ғолиби аниқланади.

    20.09.2018, 11:20   Изоҳ (0)   12929
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Термизда икки аёл оломон қилингани ҳақидаги миш-мишларни расмий органлар рад этди

    20.09.2018, 11:05

    Мудира қизининг «пул оқимлари»ни бошқарган она: Тошкентдаги 197-боғчада олиб борилган текширув натижалари

    20.09.2018, 11:01

    Адлия вазирлигида Беларусь адлия вазирлиги делегацияси билан учрашув ўтказилди

    20.09.2018, 10:35

    Самарқандда эрига қайноқ сув сепиб юборган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    20.09.2018, 10:20

    Ўзбекистонда «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинади

    20.09.2018, 09:05

    Ўзбекистонда аудиторлик фаолияти фақат халқаро аудит стандартлари асосида амалга оширилади

    20.09.2018, 08:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Корея Ўзбекистондан олтита хизмат ити харид қилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:35

    Тошкентда аёл фарзанди билан тортишиб қолган болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:55

    Европа Иттифоқи бюджетининг 20 фоизи Киевга йўналтирилади — DW

    Дунё | 18 июл, 17:45

    Лос Анжелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

    Спорт | 18 июл, 17:45

    Тошкент ёки Самарқанд — қайси шаҳарда яшаш арзон ва қулай?

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:35

    Европадаги ёнғинлар Люксембург катталигидаги ҳудудни кул қилди

    Дунё | 18 июл, 17:10

    Гапирмайди, фақат акиллайди: Таиландда итлар орасида улғайган бола топилди

    Дунё | 18 июл, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.