Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳади Сулейманпур билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Ҳади Сулейманпур пойтахтга бугун ўз ишини бошлаган «Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: амалга оширилмаган имкониятлар ва стратегик истиқболлар» мавзусида халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган.
Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестицион ва транспорт-коммуникация соҳаларида минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)