Прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан фуқаро Ж.А.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди.
«Ватанпарвар» ташкилоти Бухоро автомобиль мактаби ўқитувчиси Ф.Н. Ж.А.ни алдаб, уни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга киритиш ва имтиҳондан ўтказиб бериш эвазига 500 минг сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)