Прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан Мажбурий ижро бюроси Пискент туман бўлими катта инспектори И.Б.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро О.Я. ўзига тегишли бўлган «Маданият» маҳалласи, Файзли кўчасида жойлашган нонвойхонада газ ва электр тармоқларига уланиш нуқталаридан фойдаланиш қонунийлигини текширмаслик, далолатнома расмийлаштирмаслик ва ҳужжатларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмаслик эвазига Янгийўл туманига хизмат сафарига юборилган МИБ Пискент туман бўлими катта инспектори И.Б.га пора тариқасида 500 минг сўм берган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Я.га нисбатан Жиноят кодексинининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказимоқда.
Изоҳ (0)