• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқ таълими вазири мактаб директорларига коррупцияни йўқ қилишни топширди

    Умумтаълим мактабларининг директорлари таълим даргоҳида коррупция иллатларини йўқ қилиш ва фаолиятини яхшилаш бўйича керакли чораларни кўришлари керак. Бу ҳақда жорий йилнинг 17 сентябрь куни Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва Тошкент шаҳар мактаблари директорлари билан учрашувда таъкидланди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Учрашувда қайд этилганидек, 2018 йилнинг 5 сентябрь куни давлат раҳбари «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ушбу ҳужжат мактабларга ижара, ҳомийлик, қўшимча тўгараклар ва хизматлар кўрсатиш орқали бюджетдан ташқари қўшимча маблағ ишлаш имкониятини очиб берди. Маблағларни ўқитувчилар ва директорларни рағбатлантиришга йўналтириш имконияти ҳам мавжуд. Авваллари мактаблар ўзлари қўшимча ишлаган даромадларининг кичик қисмини сарфлаш имкониятига эга эдилар ва кўрсатилаётган хизматларни қонуний расмийлаштиришга қизиқиш жуда суст бўлган.

    Халқ таълим вазирлиги раҳбариятининг таъкидлашича, мактаб директорлари қонуний ишлашлари ва берилаётган имкониятлардан фойдаланишлари лозим. Пойтахт мактаблари қолганлар учун ўрнак бўлиш кераклиги айтилди.

    Шу билан бирга талаб юқори бўлган мактабларда болаларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда коррупция белгиларини йўқотиш учун келгуси ўқув йилидан бошлаб ушбу мактабларга қабул қилиш Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлигининг ягона дарча маркази орқали амалга оширилади. Бу орқали ноқонуний ҳаракатларни амалга ошираётган раҳбарлар ва уларнинг воситачиларининг шахсий манфаатлари йўлидаги ҳаракатларига чек қўйилади.

    Шу билан бирга, ота-оналар томонидан талаб юқори бўлган мактабларга тармоқ мактаблари ташкил этиш ҳуқуқи тақдим этилади. Бу эса мактабларда жой етишмаслиги ва коррупция омилларининг камайишига ёрдам беради.

    Муваффақиятли фаолият юритаётган директорлар ушбу тармоқ мактаблари ҳисобидан кўпроқ маблағлар ишлашлари, бу эса мактаб пул маблағларини молиялаштириш тизими («Пул ўқувчи ортидан келади» тамойили)ни самарали жорий этиш орқали амалга оширилади. Ушбу тизим орқали муваффақиятли мактаблар кўпроқ молиялаштиришга эга бўладилар.

    Ҳозирги кунда Тошкентдаги юзга яқин мактаблар ўзларининг лойиҳавий қувватларидан кам бўлган контингент билан ишлаётгани, уларнинг директорлари таълим беришни сифатли даражада йўлга қўя олмаётгани ва ота-оналар фарзандларини бундай мактабларга юборишдан манфаатдор эмаслиги айтиб ўтилди. Ваҳоланки, ўз фаолиятини самарали ташкил этган мактабларда эса жой етишмовчилиги мавжуд ва таълим бир неча сменада ташкил этилган. Шунингдек, мактаб директорларига ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасаларда таълим бериш бўйича хизматларнинг самарадорлигини ошириш вазифаси юклатилди. Агар вазият ўзгармаса, паст кўрсаткичли мактаблар муваффақиятли фаолият юритаётган мактабларнинг филиалига айлантирилиши таъкидланди.

    Шу билан бирга, мактаб директорлари турли мақсадлар учун ноқонуний пул йиғимларга чек қўйишлари лозим. Учрашув давомида вазирлик яқин кунларда мактабларда онлайн тўлов тизимлари орқали ҳомийликни янги механизмларини ишга туширилиши, ушбу тизм орқали мактаб директорлари муваффақиятга эришган битирувчиларини ўз мактабига ёрдам бериш мақсадида ҳомийлик маблағларини жалб этишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

    19.09.2018, 21:31   Изоҳ (0)   18843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Майк Тайсон Tashkent City ҳудудидан уй сотиб олди

    19.09.2018, 21:10

    Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

    19.09.2018, 21:02

    Хонободда жанговар қирувчи самолётлар иштирокида ўқув машғулоти бўлиб ўтди (фото)

    19.09.2018, 20:57

    Бобир Оқилхонов «Рақамли ишонч» жамғармасининг технологиялар бўйича инвестицион директори этиб тайинланди

    19.09.2018, 20:45

    Шавкат Мирзиёев АКТ тизимида қисқа даврда сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш вазифасини қўйди

    19.09.2018, 20:01

    Оққондан азият чекаётган 8 ёшли Абубакрдан ёрдамингизни аяманг!

    19.09.2018, 19:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.